Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-0 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Барселона» ўйинчиси: «Месси ЖЧ-2026 даги ўйини билан мени ҳайратда қолдирди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин Лионель Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ўйинидан ҳайратда қолганини тан олди. Аргентина терма жамоаси сардори мундиал давомида 39 ёшини нишонлади, аммо ўз кучли фазилатларини йўқотмаган: «албиселесте» ҳамон ўйинни унинг атрофида муваффақиятли қуришмоқда ва бу уларга ярим финалга чиқиш имконини берди.

«ЖЧ-2026 да ким мени ҳайратда қолдирди? Месси. Мен мавсум давомида уни у қадар кузатмаган эдим, аммо у турнирга ажойиб спорт формасида келди. Месси ким эканини барчамиз биламиз, лекин у ҳеч қачон ҳайратлантиришдан тўхтамайди», — деди Мартин Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

15 июль куни аргентиналиклар Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши ўйнайди.

Лионель Месси турнир тўпурарлари пойгасида Килиан Мбаппе билан биргаликда етакчилик қилмоқда — ҳар иккиси ҳам саккизтадан гол урган.

Киритилди: 12:43, 14.07.2026.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик