Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Испанияга қарши бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинига тайёргарлик ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, жамоа «қизил фурия»нинг асосий хавфи ҳисобланган «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямалга эътибор қаратмаяпти. Рабьо Ямалга қарши алоҳида режа тузилмаганини таъкидлади.
«Ламин Ямалга қарши ҳеч қандай алоҳида режамиз йўқ. Биз биргина ўйинчига эмас, балки Испания терма жамоасига эътибор қаратганмиз. Биз уларнинг барча жабҳада хавфли эканини биламиз... Биз диққатлимиз, бу ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрамиз ва ўз йўлимизга ишонамиз. Биз ўз кучимизга ишонишимиз керак», — деди Рабьо.
Франция жаҳон чемпионати ярим финалида Испания билан куч синашади. Ўйин бугун, 14 июль куни бўлиб ўтади.













