Кириш Регистрация

Халқаро олимпия қўмитасига ФИФА президенти устидан шикоят келиб тушди

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино Халқаро Олимпия қўмитаси (МОҚ) Этика комиссиясига берилган шикоят объектига айланди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбага кўра, Британиянинг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи FairSquare ташкилоти ХОҚдан Инфантинонинг сиёсий бетарафлик тамойилини бузган-бузмаганини текширишни талаб қилган.

Шикоят ЖЧ–2026 давомида ФИФА раҳбарининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан муносабатлари билан боғлиқ. Хусусан, АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси Трампнинг Инфантинодан жазони қайта кўриб чиқишни сўраганини очиқ айтганидан сўнг бекор қилингани тилга олинган.

Шунингдек, FairSquare фикрича, шикоятда келтирилган бошқа ҳолатлар ҳам ФИФА президенти фаолиятига сиёсий таъсир бўлиши мумкинлигидан далолат беради.

ФИФА эса аввалроқ интизомий қарорларга ҳар қандай сиёсий аралашув бўлганини рад этган эди.

Расмий шикоят қабул қилинган тақдирда, ХОҚ Этика комиссияси иш юритишни бошлаш учун етарли асослар мавжуд ёки йўқлигини аниқлайди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:36, 14.07.2026.
Ўқилди: 1099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик