Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Умид қиламанки, Англия Аргентинадан реванш олади». Линекер — ЖЧ–2026 ярим финали ҳақида

Баҳо:
+ | -1

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер Аргентинага қарши бўлажак ЖЧ–2026 ярим финалини 1986 йилги мағлубият учун реванш олиш имконияти деб атади.

15 июль куни Англия ва Аргентина жаҳон чемпионати ярим финалида ўзаро баҳс олиб боради.

Сиз ўша ўйинда иштирок этгансиз ва гол ҳам ургансиз. Аммо ҳамма нарса «Худонинг қўли» билан урилган гол атрофида айланади. Бу воқеа ҳали ҳам ёдингиздами?

— Шундай деса ҳам бўлади. Шу йиллар давомида бу ҳақда бир неча бор гаплашганмиз. Албатта, мен ҳам ўша ўйинда гол урганман, лекин уни ҳеч ким эсламайди. Диегонинг "Худонинг қўли" билан урган голи биринчи бўлган эди. Ростини айтсам, биринчи бўлимни яхши ўтказмагандик. Аммо иккинчи бўлимда ўйин жонланди ва у эҳтимол фаолиятидаги энг буюк голини урди. Учрашувнинг аҳамиятини ҳисобга олсак, бу ҳақиқий футбол даҳосининг бетакрор маҳорати эди.

Менда у ўйиндан фақат яхши хотиралар қолган, деб айтолмайман. Аммо бу ҳақиқий хотира ва «Ацтека» стадионида Аргентинага қарши жаҳон чемпионати чорак финалида ўйнаш ажойиб тажриба бўлган. Албатта, ҳакам қарори бизнинг фойдамизга чиқмагани учун омадимиз келмади. Шунга қарамай, ўзимизни қўлга олдик ва ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келдик, аммо афсуски, улар ғалаба қозонишди.

Энди эса Англия Аргентинадан реванш олишига умид қиламан», — деди Линекер Sky News эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 1986 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Диего Марадона жамоасининг ҳар икки голини урган бўлиб, улардан биринчиси қўл билан киритилган. Ўйиндан кейин афсонавий футболчи мазкур гол «Худонинг қўли» ёрдамида урилганини айтган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:32, 15.07.2026.
Ўқилди: 1177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик