Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Ямал Мбаппе, Дембеле ва Олиседан қайси фазилатларни олишни исташини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал Франция терма жамоасининг ҳужумкор учлигидан қайси ўйин сифатларини ўзлаштиришни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Менга уларнинг уччаласи ҳам жуда ёқади. Мен Дембеле билан бирга ўйнаганман ва ундан иккала оёқда ҳам тўп билан ишлаш маҳоратини олган бўлардим. Мбаппедан эса тезлик ва гол сезиш қобилиятини олган бўлардим. Менимча, бу жуда муҳим. Олиседан эса ижодкорликни олган бўлардим. Унинг услуби меникига энг ўхшаш бўлган футболчи», — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

ЖЧ-2026 ярим финалида Испания терма жамоаси Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ямал ушбу ўйинда гол ёки ассист қайд этмаган бўлса-да, Оярсабаль томонидан голга айлантирилган пенальтини ишлаб берди.

Киритилди: 17:19, 15.07.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик