Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Арсенал» Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси трансфери бўйича илк таклифини тайёрламоқда

Баҳо:
+1 | -

«Арсенал» «РБ Лейпциг» ва Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Антонио Нусага бўлган қизиқишини давом эттирмоқда.

CaughtOffside нашри хабарига кўра, Лондон клубининг хавбекка бўлган қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда. «Канонирлар» футболчининг трансфери учун 40 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Шу билан бирга, «РБ Лейпциг» ўз ўйинчисини сотишдан камида 60 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Норвегиялик футболчи атрофидаги вазиятни «Ньюкасл» ва «Ювентус» клублари ҳам кузатмоқда.

Антонио Нуса 2024 йилда «Брюгге»дан 21 миллион евро эвазига «РБ Лейпциг»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Германия клуби сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:53, 15.07.2026.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик