Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Моуриньо «Реал» ҳужумчисининг трансферини блоклади

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Гонсало Гарсия оммавий ахборот воситаларидаги миш-мишларга қарамай, шу ёз «Реал»ни тарк этмайди.

El Debate нашри хабарига кўра, форвард мадридликлар раҳбарияти жорий ёзда сотиб юборишни режалаштирган футболчилардан бири эди. Бироқ «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйинчининг трансферини тўхтатиб қолди. Португалиялик мутахассис Гарсиянинг Эндрик билан таркибда рақобатлашишини истамоқда. Бунда Гонсалонинг имкониятлари юқорироқ, чунки у аллақачон жамоа билан машғулотларни бошлаб юборган.

Гонсало Гарсия «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи мадридликлар сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:16, 15.07.2026.
Ўқилди: 2563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик