Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Ҳабиб Нурмагомедов Аргентинанинг Англия устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026 ярим финалида Аргентинанинг Англия устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, голлар 85- ва 92-дақиқаларда киритилди. Финалда аргентиналиклар Испания билан куч синашади, ўйин 19 июль куни бўлиб ўтади.

«Гап йўқ, аргентиналиклар фақат руҳ эвазига ютишди. Балки мен бирор нарсани тушунмаётгандирман, лекин бундай ўйинда қандай қилиб бунчалик эрта ҳимояга ётиб олиш мумкин? Футбол ўйнашда давом этиш керак эди-ку. Шунчаки ўтириб, дарвозасига иккита гол уришларини кутишди.

Хуллас, бизни Аргентина – Испания ўртасидаги фантастик финал кутмоқда. Бу ерда ким фаворит эканини ҳам билмайман. Бу Жаҳон чемпионати шунчаки фантастик даражада ўтмоқда. Аргентина мухлисларини табриклайман – бу сизнинг оқшомингиз», – деб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.

Киритилди: 16:55, 16.07.2026.
Ўқилди: 3927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик