Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Ливерпуль» АПЛ вингери бўйича сўров юборди, унинг товон пули 130 миллион фунтни ташкил этади — TEAMtalk

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» «Борнмут» вингери Райанга нисбатан жиддий қизиқиш билдирмоқда. TEAMtalk хабарига кўра, клуб аллақачон 19 ёшли бразилиялик футболчи борасида маълумотлар йиғишни бошлаган. У Муҳаммад Салаҳнинг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўрилмоқда.

Мерсисайдликларнинг янги бош мураббийи Андони Ираола, «Борнмут»да Райан билан бирга ишлаган, футболчига ижобий баҳо берган ва унинг салоҳиятини жуда юқори деб ҳисоблайди. «Ливерпуль» футболчи билан жорий йилнинг январида «Васко да Гама»дан Англияга кўчиб ўтмасидан олдин ҳам қизиққан эди, аммо «Борнмут» тезроқ ҳаракат қилган. Райан мавсумнинг иккинчи ярмида Премьер-лигадаги 13 та учрашувда бешта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилиб, чемпионатга тез мослашди ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Бразилия терма жамоаси қайдномасига киритилди.

Манбага кўра, футболчининг шартномасида 130 миллион фунт (€153 миллион) миқдорида товон пули белгиланган, бироқ бу банд 2027 йилдан олдин кучга кирмайди. Ҳозирда «Борнмут» вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда ва энг истиқболли ўйинчиларидан бирини трансфердан сўнг олти ой ўтиб қўйиб юбориш ниятида эмас. «Ливерпуль»дан ташқари, Райаннинг ривожланишини «Барселона», «Бавария» ва «Пари Сен-Жермен» клублари ҳам кузатмоқда. Мерсисайдликлар, шунингдек, «Брайтон»дан Янкуба Минте ва Криссенсио Саммервилл каби муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 16:57, 16.07.2026.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик