Кириш Регистрация

Англия қироли терма жамоасини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия қироли Чарлз III ЖЧ–2026 ярим финалида Аргентинага мағлуб бўлган Англия терма жамоасига далда берди.

Инглизлар учрашувнинг 85-дақиқасигача 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ Аргентина ўйин сўнгида кетма-кет иккита гол уриб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чарлз III Британия қироллик оиласининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги мурожаатни қолдирди:

“Харри Кейн ва бутун жамоага ҳамдардлик билдираман. Бугун “Уч шер” яраланди. Аммо ишончим комилки, сизлар ҳануз бутун халқнинг фахрисиз ва албатта янада кучлироқ бўлиб қайтасизлар.” - деди Чарлз III.

Энди Англия ЖЧ–2026 бронза медаллари учун Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:04, 16.07.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик