Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ўз қобилиятини намойиш эта олмади. Бу ҳақда АҚШ клубларида тўп сурган собиқ футболчи Майкл Лау маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, немис мутахассиси қўл остидаги жамоа ўйини Гарет Саутгейт давридан буён деярли ўзгармаган.
«Тухель энг катта футбол саҳнасида — Жаҳон чемпионатида бутун дунё кўз ўнгида шарманда бўлди, чунки ҳал қилувчи дамларда жамоа саросимага тушиб қолди», — дея Лаунинг сўзларини келтиради CBS Sports.
Экспертнинг фикрича, Тухель кубок турнирларида зафар қучиш қобилияти билан танилган бўлса-да, буни амалда кўрсата олмади. Лау инглизларнинг ЖЧ-2026даги ўйинини саккиз йил аввал Россияда ўтган мундиал билан таққослаб, улар ўртасида деярли фарқ йўқлигини таъкидлади.













