Кириш Регистрация

Сунесс: «Райс — имкониятлари чекланган футболчи»

Баҳо:
+1 | -

Машҳур шотландиялик собиқ футболчи ва мураббий Грэм Сунесс «Арсенал» ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райснинг қобилиятларига шубҳа билан қаради.

Яқинда инглизлар ЖЧ-2026 ярим финалида Аргентина терма жамоасига имкониятни бой беришди (1:2). «Канонирлар» хавбеки ўйинда 82-дақиқагача ҳаракат қилди.

«Мен Райсни, худди Андерсон каби, имкониятлари чекланган футболчи деб ҳисоблайман. У ишончли, атлетик жиҳатдан бақувват, майдонда бор кучини беради, аммо у Родри каби тўп билан ўйинга таъсир ўтказа олмайди. Унда плеймейкерлик сифатлари йўқ. Менимча, унга марказий ҳимоячи позицияси кўпроқ мос келарди», — дея инглиз ОАВлари Сунесснинг сўзларини келтиради.

19 июль куни Тошкент вақти билан соат 02:00 да Англия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўрин учун баҳс бошланади.

Киритилди: 09:10, 17.07.2026.
Ўқилди: 850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик