Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Реал» Диомандега бўлган қизиқишни сақлаб қолмоқда

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг»нинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде ҳали ҳам Мадриднинг «Реал» клуби эътиборида қолмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Шу билан бирга, «қаймоқранглилар» немис клуби талаб қилаётган 120 миллион еврони тўлашга тайёр эмаслиги, «РБ Лейпциг» эса нарх борасида савдолашиш ниятида эмаслиги айтилмоқда. Қолаверса, Диомандега қизиқиш билдираётган бирорта жамоа футболчи учун бунчалик катта маблағ сарфлашни истамаяпти.

Манбага кўра, «РБ Лейпциг» ивуарлик футболчига маошини сезиларли даражада оширган ҳолда янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда, гарчи футболчининг ўзи нуфузлироқ клубга ўтишга тайёр бўлса-да.

Ўтган мавсумда Диоманде барча турнирларни ҳисобга олганда 36 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:22, 17.07.2026.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик