Словениялик ҳакам Славко Винчич 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалига тайинлангани ҳақидаги хабарни эшитгач, ҳиссиётларини яшира олмади. 46 ёшли арбитр юзини қўллари билан ёпиб, сўнгра ҳамкасбларини қучоқлаб олди ва ҳал қилувчи ўйин учун махсус қора ҳакамлар либосини қабул қилиб олди.
Жаҳон биринчилиги финалида Винчичга унинг ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Адҳам Махадмех, захира ёрдамчиси сифатида эса Муҳаммад Ал-Калаф ишлайди. Иккала ҳакам ҳам Иорданиядан.
Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади. Учрашув якшанба, 19 июль куни бўлиб ўтади. Баҳс "Метлайф" стадионида (Ист-Ратерфорд, АҚШ) бўлиб ўтади. Ҳакамнинг бошланғич ҳуштаги Тошкент вақти билан 23:59 да янграйди.













