Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес жаҳон чемпионати финалидаги рақиби — Испания терма жамоаси ҳақида фикр билдирди. Соврин тақдири 19 июль куни ҳал бўлади.
«Испания терма жамоаси — бу фақат Ямал эмас. Уларнинг бизнинг жамоамизни жуда яхши биладиган ажойиб мураббийи бор. Бу жуда кучли рақиб, айнан шунинг учун улар финалда. Испанларнинг ўзига хос кучли томонлари бор, бизники эса бошқача. Умид қиламанки, бу ўйин мухлислар ёдида қолади», — деди Эмилиано Мартинес матбуот анжуманида.
Аргентиналиклар қаторасига иккинчи бор ва тарихда тўртинчи марта жаҳон чемпиони бўлиш имкониятига эга. Испания эса мундиалда бир марта ғолиб чиққан.













