Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ЖЧ-2026 даги голлари ҳисобини Аргентинага қарши бўлиб ўтадиган финал баҳсида очишга умид қилмоқда.
"Барселона" вакили "қизил фурия"нинг мундиалдаги муваффақиятида муҳим роль ўйнади, бироқ ҳозирча дарвозаларни ишғол қилгани йўқ.
"Бу жаҳон чемпионатида менга фақат гол етишмаяпти. Умид қиламанки, бу финалда содир бўлади. Бироқ, очиғини айтсам, мен ўз самарадорлигим ҳақида унчалик қайғурмаяпман — фақат ғалабалар муҳим. Агар биз ғалаба қозонсак, барибир кубок билан тушган суратим бўлади. Шу жараёнда гол урмасам ҳам ҳечқиси йўқ", — деди Ольмо матбуот анжуманида.













