Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Родри ЖЧ-2026 да рақиб жарима майдони яқинига энг кўп узатма берган футболчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Родри Эрнандес Жаҳон чемпионати-2026 да майдоннинг сўнгги учдан бир қисмига (финал учинчисига) берилган узатмалар сони бўйича пешқадамга айланди. Бу ҳақда Squawka статистик портали ҳисоб-китоблари гувоҳлик бермоқда.

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси 173 та узатма билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринни унинг жамоадоши Педри (165) эгаллаган бўлса, кучли учликни аргентиналик Энцо Фернандес (153) якунлаб берди.

Шунингдек, кучли ўнталикдан аргентиналик Лионель Месси (146), франциялик Майкл Олисе (143), аргентиналик Леандро Паредес (134), швейцариялик Гранит Жака (130), канадалик Стивен Эуштакиу (114), испаниялик Марк Кукурелья (113) ва норвегиялик Мартин Эдегор (109) жой олишди.

Киритилди: 16:21, 18.07.2026.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик