Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Реал» ҳимоячиси Моуриньода яхши таассурот қолдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньода катта таассурот қолдирди.

Diario AS хабарига кўра, 21 ёшли футболчининг Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасига киритилмагани уни қаттиқ ғазаблантирган ва янада руҳлантирган. Марказий ҳимоячи таътил давомида қаттиқ меҳнат қилган ва мавсумолди тайёргарликнинг дастлабки кунларидаёқ Моуриньони ўз жисмоний ҳолати билан ҳайратда қолдирган. Футболчи «қироллик клуби»даги дебют мавсумини унчалик муваффақиятли ўтказмаганини билади, шу боис португалиялик мутахассис қўл остида ўзини кўрсатишга интилмоқда.

Дин Хёйсен «Реал»га ўтган йили Англиянинг «Борнмут» клубидан ўтган эди. Испаниялик ҳимоячининг «қаймоқранглилар» билан тузган шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:14, 18.07.2026.
Ўқилди: 1499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик