Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Расман: «Лидс» Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

«Лидс» ўз расмий сайтида трансфер ҳақида эълон қилди. Марказий ҳимоячи Тарик Мухаремович Италиянинг «Сассуоло» клубидан Англия клубига кўчиб ўтди. 23 ёшли Мухаремович беш йиллик шартномага имзо чекди. Трансфер суммаси ошкор этилмаяпти.

Тарик Мухаремович Босния ва Герцеговина миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Шу ёз ҳимоячи Жаҳон чемпионатида иштирок этди.

«Лидс» ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 14-ўринни эгаллаб, элитадаги ўрнини сақлаб қолганди. Келаси чемпионатнинг биринчи турида «товус»лар сафарда «Ноттингем Форест»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 22 август куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:15, 18.07.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик