Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Расман: Португалия терма жамоаси аъзоси Саудия клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

Саудиянинг «Ал-Аҳли» клуби ўз расмий сайти орқали сафига янги футболчи қўшиб олганини эълон қилди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Франсишку Тринкан «Спортинг»дан Жидда клубига кўчиб ўтди.

26 ёшли Тринкау «Ал-Аҳли» билан тўрт мавсумга — 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома имзолади.

«Мен «Ал-Аҳли»га ўтганимдан жуда фахрланаман. Мен бу буюк клубнинг қадриятлари, тарихи ва мухлисларини ҳурмат қиламан. «Ал-Аҳли» мухлисларининг иштиёқи мен бу қадамни ташлашимга асосий сабаблардан бири бўлди. Мен жамоа билан биргаликда муваффақиятлар учун курашишга ваъда бераман, токи мухлислар бахтиёр бўлсин», — деди Тринкан.

Transfermarkt порталида кўрсатилган маълумотларга кўра, «Ал-Аҳли» Тринканнинг трансфери учун 39,35 миллион евро тўлаган.

Киритилди: 23:21, 18.07.2026.
Ўқилди: 2272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик