Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жаҳон чемпионати финали арафасида ижтимоий тармоқларда жамоадошлари ва мухлисларга ҳиссиётларга бой мурожаат қилди.
«Бу йиллар давомидаги энг гўзал нарса фақатгина қўлга киритилган совринлар эмас, балки босиб ўтган бутун йўлимиз бўлди. Ҳар куни шу жамоа билан бирга бўлиш, елкама-елка курашиш, оғир паллалардан кейин яна оёққа туриш ва ҳар бир қадамдан завқ олиш — буларнинг барчаси беқиёс.
Жамоадошларимга, мураббийлар штабига ва ҳар куни ушбу терма жамоа бир катта оила бўлиб қолиши учун бор кучини аямай меҳнат қилаётган барча инсонларга чексиз миннатдорчилик билдираман.
Нима бўлишидан қатъи назар, бу жамоа аллақачон тарих ёзди. Бу тарихни биз ҳеч қачон унутмаймиз ва уни ҳеч ким ўчира олмайди.
Олға, Аргентина!» — деб ёзди Месси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро куч синашади.













