Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Ислом Аҳмедов: «Режамиз амалга ошмади»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» ва «Сурхон» (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ислом Ғуломович, аввало ушбу беллашув борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

— Ўйинга келадиган бўлсак, мағлубиятга учрадик. Руҳий томонлама ўйинчиларимизни яхши тайёрлай олмадик, деб ўйлайман. Шу кунгача жисмоний ва яна бошқа томонлама ҳам яхши эдик. Ёзги йиғиндан кейинги биринчи ўйин, мухлислар олдидаги босим, ғалабага бўлган жавобгарлик – юк ўйинчиларимизни босиб қўйди. Ҳаммаси ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмадилар. Ҳар жабҳада ютқазиб қўйдик. Асосан руҳият билан боғлиқ бўлди.

— Иккинчи бўлимда майдон маркази деярли «Сурхон» жамоаси қўлига ўтди. Мураббийлар штаби шу ҳолатни енгишни амалга ошира олмадинглар...

— Кўп жабҳада ютқазиб қўйдик. Ўйинни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Кўпроқ биринчи таймда ўртани бериб қўйганга ўхшадик. Иккинчи таймда янги футболчиларни, янги кучларни туширгандик, натижада ҳужумлар қилишни бошладик. Барибир қаердадир ўртани тезроқ кесиб ўтамиз, дея хатоликка йўл қўйдик. Гол уриш учун шошилдик.

— Холдорхонов, Андроникашвили, Ашортия каби футболчиларни алмаштирилишига сабаб нима бўлди? Жисмоний ҳолатими?

— Йўқ, жисмоний ҳолат эмас. Қаердадир руҳий томонлама футболчиларни майдонга тушириб, ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Режамиз амалга ошмади. Дарвозамиздан тўп ўтказдик, кейин ҳисобни тенглаштирдик. Афсуски, яна ўз хатоимиз билан гол ўтказиб юбордик. Энди совуқ каллага ўйинни кўриб, ҳар бир эпизодни таҳлил қиламиз.

— Учрашувда марказий, қанот ҳимоячилари олдинги пайтлардагидек яхши ўйин ўтказа олишмади. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай?

— Айтганимдек, руҳият билан боғлиқ. Анча танаффусдан кейинги уйимизда ўтган биринчи ўйин. Мухлисларимиз учун тезроқ гол уриб, уларни хурсанд қилиш мақсадида шошилишлар ва шундай ҳолатлар рўй берди. Натижада хато кетидан хато келиб чиқаверди. Шунинг учун ҳеч бир чизиқда ўйинимиз ўхшамади.

— Трансфер ойнаси очилди. Потаповни, Неъматхоновни кўрдик. Улар клубга қабул қилиндими? Яна янги ўйинчиларни жалб қилиш масаласи қачонгача давом этади?

— Баъзи-бир чизиқларимизни рақобат томонидан кучайтиришимиз керак. FIFA томонидан тақиқ қўйилганди. Лекин раҳбариятимиз буни ечишди. Фақат FIFAдан рухсат келиши керак, шуни кутяпмиз. Шунда футболчиларни рўйхатдан ўтказамиз. Ҳужум чизиғини кучайтириш учун ҳам ўйинчилар билан гаплашяпмиз. Бироқ биз хоҳлаган футболчиларнинг ўз жамоалари бор ва уларни олишимиз қийинроқ кечяпти.

— Ижтимоий тармоқларда Шерзод Эсанов билан Рустам Турдимуродовга «Андижон» жамоаси қизиқиш билдирганлиги ҳақида ёзишди. Ҳақиқатан таклиф билан чиқилганми?

— Улар билан қизиқиб гаплашдик. Айтганимдек, уларнинг ўз клублари билан шартномалари борлиги учун жамоамизга жалб қилиш бироз қийин бўляпти.

— 22 июль куни «Андижон»ни Тошкентда «Локомотив»га қарши ўйин кутмоқда. Оралиқ кун қисқа ва бу муддат давомида жамоани тиклаш қандай олиб борилади?

— Тикланиш жараёнини ҳозир, ечиниш хонасидanoq бошлаганмиз. Эртага тушликдан кейин йиғилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:51, 19.07.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик