Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Арсенал» ёш юлдуз учун бошқа топ-клублар билан рақобатлашишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Яқинда «канопчилар» вакиллари 19 ёшли футболчининг агентлари билан боғланиб, бошқа гранд клубларнинг жиддий қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, ивуарлик футболчини жалб қилиш имконияти қанчалик юқори эканини аниқлаштиришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Таъкидланишича, лондонликлар вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида бир неча бор қўнғироқ қилишган.

Ян Диоманде учун даъвогарлар қаторида «ПСЖ», «Ливерпуль» ва Мадриднинг «Реал» клублари тилга олинмоқда. Transfermarkt портали вундеркинднинг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ «РБ Лейпциг» ўз юлдузини сақлаб қолмоқчи ва миш-мишларга кўра, 120 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилмоқда.

Киритилди: 11:02, 19.07.2026.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик