«Барселона» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде ўз олдига қўйган келгуси мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.
27 ёшли футболчи ЖЧ-2026 доирасидаги учинчи ўрин учун кечган баҳснинг сўнггида захирадан майдонга тушди, унда францияликлар Англиядан мағлубиятга учрашди (4:6).
«Шахсий мақсадларим қандай? «Барселона» билан чинакамига муваффақиятли мавсумни ўтказмоқчиман, аммо аввало кучга тўлиб қайтиш учун яхшилаб дам олиб олишим керак. Умид қиламанки, олдиндаги мавсум аввалгисидан яхшироқ бўлади ва мен «Барса»га иложи борича кўпроқ фойда келтира оламан», — дея Кунденинг сўзларини келтиради BarcaTimes.
«Кўк-анорранглилар» вакили мундиалда Франциянинг саккизта ўйинида ҳам иштирок этди, бундан ташқари, Дидье Дешам олдинги еттита учрашувда уни асосий таркибда майдонга туширган эди.













