Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Нидерландия терма жамоаси ЖЧ-2026да «Fair Play» мукофотига сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

ФИФА матбуот хизмати маълум қилишича, Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида FIFA Fair Play Award — ҳалол ўйин учун бериладиган махсус мукофот билан тақдирланди.

Нидерландия мундиалда 1/16 финалгача етиб борди. Бу босқичда жамоа Марокашга қарши кескин кечган баҳсда мағлуб бўлди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида марокашликлар 3:2 ҳисобида устун келишди.

Шу билан бирга, Нидерландия футболчилари турнир давомида юқори интизом намоён қилди. Жамоа тўртта ўйинда атиги учта сариқ карточка олди ва бирор марта ҳам майдондан четлатилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Испания терма жамоаси бўлди. Испанлар финалда Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Англия Францияни 6:4 ҳисобида енгиб, бронза медалларини қўлга киритди.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:58, 20.07.2026.
Ўқилди: 420 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик