Испания терма жамоаси қанот ҳимоячиси Педро Порро Аргентина терма жамоасига қарши кечган 2026 йилги жаҳон чемпионати финал баҳсида ҳужумчи Ферран Торрес киритган ғалаба тўпи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ферраннинг феъл-атвори жуда кучли. Ишончим комилки, у «Барселона»да ҳам, терма жамоада ҳам бор кучини бериб ўйнамоқда. Кўпчилик унга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлди, аммо у тинимсиз меҳнат қилишда ва ўсишдан тўхтамади. Торрес ғалаба тўпини киритиб, Испанияга жаҳон кубогини олиб келди. У бу лаҳзага тўла ҳақли эди», — дея ҳимоячининг сўзларини келтиради Marca газетаси.
Испания Аргентинани минимал ҳисобда, яъни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. «Қизил фурия» ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.













