Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди.
«Қизил фурия» якшанба куни бўлиб ўтган финалда Аргентинани мағлуб этди — 1:0. Учрашувнинг 106-дақиқасида ягона голни Ферран Торрес киритди. The Touchline нашри таъкидлашича, испанлар устози 65 ёну 29 кунлигида жамоани чемпионликка етаклаб, мундиални ютган тарихдаги энг кекса бош мураббийга айланди. Аввалги рекорд яна бир испан мутахассиси Висенте дель Боскега тегишли бўлиб, у 2010 йилда ўз мамлакати терма жамоаси билан 59 ёшида ғолиб чиққан эди.
Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси бош мураббийи лавозимини 2023 йилнинг бошида эгаллаган эди.













