«Фенербахче» «Астон Вилла» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар беради.
Ҳозирча клублар эҳтимолий трансфер бўйича ўзаро алоқага чиқишгани йўқ. Англия Премьер-лигаси жамоалари ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган клуб мавсумидаги 55 та ўйинда Олли Уоткинс 21 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.
Форвард «виллаликлар» сафида 2020 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ушбу жамоа таркибида у УЕФА Европа Лигаси ғолибига айланди. Англия терма жамоаси билан биргаликда эса 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди.













