Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Кака: “Бразилияга узоқ муддатли лойиҳа керак”

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кака мамлакат футболида узоқ муддатли ривожланиш лойиҳасини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

"Жаҳон чемпионатидаги воқеалар ортда қолаётганимизни кўрсатмоқда. Иш услубимизни қайта қуриш Бразилия футбол конфедерацияси ташаббусни ўз қўлига олиб, клубларни бирлаштиришидан бошланиши керак.

Узоқ муддатли лойиҳа ҳақида ўйлашимиз, ёшлар футболини қандай ривожлантириш ва футболчиларни асосий терма жамоага қандай тайёрлашни аниқ белгилаб олишимиз зарур.

Масалан, Марокаш лойиҳаси ҳақида кўп маълумотга эга эмасман, аммо эшитганларимга қараганда, улар бу тизим устида йиллардан бери ишламоқда. Ёшлар терма жамоаларидан асосий жамоага футболчилар етказиб берилмоқда.

Франция ва Испания ҳам биз учун яхши намуна. Ёшлар футболидан асосий терма жамоагача бўлган тизимга эътибор қаратишимиз керак.

Биз ҳамма нарсани ҳар томонлама таҳлил қилиб, келажак учун узоқ муддатли лойиҳа ҳақида ўйлашимиз зарур", — деди Кака.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ЖЧ–2026 нимчорак финалида Норвегияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган эди.

Киритилди: 15:36, 21.07.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик