Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Кристиан Ромеро ёзда «Тоттенхэм»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Тоттенхэм Хотспур» клуби ҳимоячиси Кристиан Ромеро ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

«Ромеро шу ёзда 100% «Тоттенхэм»ни тарк этади, ўтган ҳафтада пайдо бўлган маълумот ўз тасдиғини топди. «Интер» эҳтимолий битим устида ишламоқда ва ўтган ҳафта маълум бўлганидек, тез орада футболчининг вакиллари билан бевосита музокаралар бошланади. «Барселона» эса Ромеро номзодини фақат марказий ҳимоячиларидан бири кетган тақдирдагина кўриб чиқади», — деб ёзди Романо.

Англия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 28 ёшли Кристиан Ромеро 23 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида 8 та ўйин, 1 та гол ва 2 та натижали узатма бор.

Киритилди: 16:26, 22.07.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик