АПЛнинг учта топ-клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
The i Paper нашрининг хабарига кўра, «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенхэм» вакиллари «қизил иблислар» ҳужумчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. У шу ёзда «Олд Траффорд»ни тарк этиши мумкин.
«Барселона» Рэшфорднинг шартномасидаги сотиб олиш опциясидан фойдаланмаганига қарамай, инглиз футболчиси Майкл Кэррик жамоасида қолмоқчи эмас. Бироқ «МЮ» уни ўз рақибларига сотишни режалаштирмаяпти.
2025/26 йилги мавсумда Маркус «Барселона» таркибида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.













