Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Роберто Де Дзерби «Тоттенхэм»нинг янги ўйинчилари маҳоратига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм Хотспур» бош мураббийи Роберто Де Дзерби клуб сафига келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида фикр билдирди. Мавсумлараро танаффусда жамоа таркибини дарвозабон Мартин Дубравка, ҳимоячилар Эндрю Робертсон, Маркос Сенеси, Ян Паул ван Хекке ҳамда ярим ҳимоячилар Матеуш Фернандеш ва Сандро Тонали тўлдирди.

«Албатта, Тонали, Матеуш Фернандеш, Сенеси, Робертсон ва Жей Пи ван Хекке — уларнинг барчасида футболчи сифатида жуда муҳим маҳорат ва фазилатлар борлиги шубҳасиз. Лекин энг муҳими — уларнинг инсоний фазилатлари ва шахсият даражасидир.

Ўтган мавсумда биз характер ва тўғри руҳият кўрсатган ҳолда ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик деб ўйлайман. Энди эса ўйин услубимизни, ўйин сифатини ва майдондаги ташкилотчиликни янада яхшилашимиз керак», — дейди Де Дзерби клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 17:58, 22.07.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик