Испания Қироллик футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнтенинг келажаги борасида бир тўхтамга келди. Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда.
ОАВга маълум бўлишича, ЖЧ-2026'дан сўнг тажрибали мутассис билан ҳамкорликни узайтириш бўйича узил-кесил қарор қабул қилинган. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2028-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Федерация эса битимни 2030-йилги жаҳон чемпионатига қадар узайтиришни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли испаниялик мутассис қўл остида "Қизил фурия" Евро-2024 ва 2026-йилги жаҳон чемпионатида зафар қучди. Яқинда якунланган мундиал финалида Испания терма жамоаси Аргентинани мағлуб этди (қўшимча бўлимларда 1:0).













