Машҳур собиқ ярим ҳимоячи Тони Кроос Мадриднинг «Реал» клубидаги энг севимли учта собиқ жамоадошини танлади.
Германиялик футболчи «қаймоқранглилар» шарафини 2014 йилдан 2024 йилгача ҳимоя қилган, шундан сўнг фаолиятини якунлаган эди. Ушбу давр мобайнида ярим ҳимоячи жамоа билан бирга беш маротаба Чемпионлар Лигасида ва тўрт марта Ла Лигада зафар кучган.
«Реал»даги барча даврларнинг энг севимли учта жамоадошими? Криштиану Роналду, Серхио Рамос ва Лука Модрич», — дея Крооснинг жавобини келтиради Madrid Xtra.
Роналду «қироллик клуби» шарафини 2009 йилдан 2018 йилгача, Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача, Модрич эса 2012 йилдан 2025 йилгача ҳимоя қилган. Таъкидлаш жоизки, Кроосдан фарқли ўлароқ, уларнинг учаласи ҳам ҳали фаолиятини якунлагани йўқ.













