Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Лапорта Торреснинг кетиши ва Адейеми трансфери ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Ферран Торреснинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

26 ёшли футболчига сўнгги вақтларда «ПСЖ» томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жорий жаҳон чемпионининг амалдаги шартномаси тугашига бир йилдан кам вақт қолди. Лапорта форварднинг келажаги борасидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади, аммо Торресга ўринбосар бўлиши кутилаётган Карим Адейеми трансфери тез орада якунланишини тасдиқлади.

Мухлислар Ферраннинг кетиши мумкинлигидан хавотирга тушишлари керакми?

— «Биз шунчаки Адейемининг агенти Жорже Мендеш билан кечки овқатни бирга тановул қилдик», — дея «кўк-анорранглилар» раҳбарининг сўзларини келтиради Barca Universal.

Лапортанинг сўзларига кўра, Адейеми пайшанба куниёқ клубнинг янги аъзоси сифатида оммага таништирилади.

Киритилди: 12:24, 23.07.2026.
Ўқилди: 1220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик