Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Майкл Олисе янги уй қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе ўзига янги уй қидирмоқда.

Bild нашри маълумотларига кўра, таътилдан сўнг франциялик футболчи Мюнхендан янги хонадон топишига тўғри келади. Футболчи 2024 йилнинг сентябрь ойидан бери «Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси Жером Боатенгнинг Грюнвальддаги вилласини ижарага олиб яшаб келаётган эди. Бу вилла «Бавария» стадионидан атиги ўн дақиқалик масофада жойлашган. Виллада ўнта хона, фитнес зали, уй кинотеатри, вино ертўласи ҳамда жакузи, сауна ва очиқ ҳавзани ўз ичига олган соғломлаштириш ҳудуди мавжуд.

Эндиликда Боатенг ўзининг ушбу ҳашаматли кўчмас мулкини сотмоқчи, шу сабабли Олисе август ойи охиригача уйни тарк этишига тўғри келади.

Киритилди: 13:04, 23.07.2026.
Ўқилди: 2565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик