"Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигида илк мавсумини ўтказаётган Дэвид Мойес Премьер-лиганинг кеча бошланган 4-тур учрашувлар доирасида "Кристал Пэлас" мағлубиятга учратилганига (2:0) изоҳ берар экан, клубнинг собиқ устози Алекса Фергюссон ўз шогирдлари билан фахрланиши лозимлигини қайд этиб ўтди.
"Ёмон футбол кўрганимиз йўқ. Айниқса биринчи таймнинг бошида. Дарвозани ишғол этиш учун кўп имкониятларимиз бўлди, уларни голга айлантира олмадик.
Биринчи голгача бироз асабийлашгандик, аммо пенальтидан гол уриб олдик.
Фикримча, Фергюссон ўйинимиздан қониққан бўлиши керак. Премьер-лига қандай эканини у билади. Жамоа бугун яхши ўйин кўрсатди, кўп вазиятлар яратди ва профессионалларча иш тутди. Ҳимоя чизиғида кучли ўйнадик. Кейинги учрашувлар учун ҳам бу муҳим.