Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Нестор Лоренцо Колумбия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб қолади

Баҳо:
+ | -

Колумбия футбол федерацияси Нестор Лоренцо терма жамоа бош мураббийи лавозимида фаолиятини давом эттиришини расман эълон қилди.

Колумбия терма жамоаси ЖЧ–2026да нимчорак финалгача етиб борди. Ушбу босқичда жамоа Швейцарияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.

Мундиалда колумбияликлар Португалия, ДР Конго ва Ўзбекистон иштирок этган гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. 1/16 финалда эса Гана устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олганди.

60 ёшли Нестор Лоренцо бошқарувида Колумбия терма жамоаси 2024-йилги Америка кубогида кумуш медалларни қўлга киритган. Шунингдек, жамоа 2022–2024-йиллар оралиғида қарийб икки йил давомида мағлубият нималигини билмаган эди.

Киритилди: 17:00, 24.07.2026.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик