Спорт арбитраж суди (CAS) 2025 йилги Африка Миллатлари Кубоги ғолиби ким экани бўйича эшитув санасини тайинлади. Бу ҳақда инсайдер Бен Джейкобс X ижтимоий тармоғида хабар берди. Манбага кўра, ишни кўриб чиқиш 8 октябрь куни Сенегал Футбол Федерацияси, Африка Футбол Конфедерацияси (CAF) ва Қироллик Марокаш Футбол Федерацияси ўртасида бўлиб ўтади.
Апелляция CAFнинг Сенегал терма жамоасини ғалабадан маҳрум этиш ва кубокни Марокашга топшириш ҳақидаги қарорини бекор қилишга қаратилган. Томонлар жараённи тезлаштиришга рози бўлишмагани сабабли, у CAFнинг процессуал қоидаларига мувофиқ стандарт муддатларда ўтказилади. Суд эшитуви ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади ва шундан сўнг CAF ҳайъати ўз муҳокамасини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам сенегалликлар дарвозасига пенальти белгилаган эди. Эътироз сифатида Сенегал терма жамоаси футболчилари майдонни тарк этишган ва фақат ҳужумчи Садио Маненинг ҳоли-жонига қўймаганидан кейингина қайтишган. Марокашлик Браим Диас пенальтини «паненка» услубида тепиб, имкониятдан фойдалана олмаган эди.













