Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

UFC. Камару Усман дю Плессидан учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкинлигини шама қилди

Баҳо:
+ | -

Ярим ўрта вазн тоифасида (77 кг гача) собиқ UFC чемпиони, нигериялик Камару Усман Оклахома-Ситида (АҚШ) бўлиб ўтган UFC Fight Night 281 турнирида жанубий африкалик Дрикус дю Плессига бой берилган жанг сўнг профессионал фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолганини тан олди.

«Қаранг, ҳозир мураббийларим ва жамоам билан ўтириб, барчасини таҳлил қилишим керак. Фаолиятимнинг қайси босқичида турганимни ва бу билан шуғулланишни давом эттиришга арзийдими-йўқми — шуни тушуниб олишим лозим. Уларни яна шундай жараёнлардан ўтишга мажбур қилиш тўғрими? Мен ҳеч қачон октагонга чиқиб, уларнинг номини муносиб ҳимоя қила олмаган ҳолатда жанг қилмаганман», — деди Усман Pound 4 Pound подкасти эфирида.

Камару Усман ҳозирда 39 ёшда. Нигериялик спортчи аралаш яккакурашлар бўйича профессионал фаолиятини 2012 йилда бошлаган бўлса, 2015 йилдан бери UFC шафелигида жанг ўтказиб келади.

Киритилди: 19:47, 24.07.2026.
Ўқилди: 946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик