«Бока Хуниорс» ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Аргентина терма жамоаси 19 июль куни ЖЧ-2026 финалида қўшимча вақтдан сўнг Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундан кейин таниқли аргентиналик спорт журналисти ва инсайдер Эрнан Кастильо 39 ёшли Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида хабар берди. Ҳозирча бу борада расмий маълумот эълон қилинмаган.
«Месси жаҳон чемпионати финали унинг Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги ўйини бўлишига қарор қилди.
Мен эса у ўйнашда давом этишидан умид қиламан. Уни нима бахтли қилса, бу биз учун ҳам қувонч бўлади», — деди Паредес журналистларга.













