«Кристал Пэлас» «Брест»нинг марказий ҳимоячиси Рафаэль Ле Генни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
19 ёшли француз лондонликларнинг номзодлар рўйхатидан жой олган, чунки «бургутлар» тез орада Максенс Лакруасиз қолишади. Лакруанинг «Челси»га ўтиши якуний босқичга яқинлашмоқда.
Ле Ген 2025/26 йилги мавсумда «Брест» сафида дебют қилди ва Лига 1да 6 та ўйинда майдонга тушди. Ёш ҳимоячи мавсумнинг сўнгги тўртта учрашувида, жумладан «ПСЖ» ва «Страсбур»га қарши баҳсларда асосий таркибда майдонга тушган.
«Кристал Пэлас» ёш француз марказий ҳимоячиларини харид қилиш бўйича муваффақиятли тажрибага эга. Ўтган ёзда клуб «Тулуза»дан 19 ёшли Жейди Канвони ўз сафига қўшиб олган эди. Марк Гехи жамоани тарк этгач, у ҳимоя чизиғининг асосий ўйинчисига айланди.













