Испаниялик ярим ҳимоячи Родри ўз клуби "Манчестер Сити" раҳбариятига фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда футбол инсайдери Бен Жейкобс ёзмоқда.
Журналистнинг аниқлик киритишича, Родри оилавий ва спортга оид сабабларга кўра ёзда Мадридга кўчиб ўтиш ниятида эканини билдирган. Жейкобс англияликлар ярим ҳимоячини олиб қолишга уминаётгани сабабли томонлар ҳозирда музокараларни давом эттираётганини таъкидлайди.
Родри 2019 йилдан бери "Манчестер Сити"да ўйнаб келмоқда. Англия клуби таркибида ярим ҳимоячи тўрт марта Англия чемпионатида ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.













