Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Валенсия» украиналик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Жирона»нинг украиналик ярим ҳимоячиси Виктор Циганков Испаниянинг бошқа клубида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca газетаси журналистлари хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, 28 ёшли ҳавбек трансферига «Валенсия» қизиқиш билдирмоқда. «Жирона» Циганковнинг сотувидан тахминан 10 миллион евро ишлаб олмоқчи. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси кейинги йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Аввалроқ матбуотда Викторга Амстердамнинг «Аякс» ва Каталониянинг «Эспаньол» клублари томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилган эди.

2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «Жирона» сафида 34 та учрашув ўтказди. У 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:17, 25.07.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик