Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Лукакунинг агенти: «У ҳамма нарсани исботлаб бўлган ажойиб футболчи»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку 2026/27 йилги мавсумни захира ўйинчиси мақомида бошлаш ниятида эмас. Бу ҳақда унинг агенти Федерико Пасторелло маълум қилди.

«Очиғи, йўқ. У ҳамма нарсани исботлаб бўлган ажойиб футболчи. Лукаку — дунёдаги энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири, шу сабабли бундай вазиятни қабул қилишимиз қийин», — деди бельгиялик футболчининг вакили Sky Sport Italiaга берган интервьюсида.

«Ромелу ўзига қизиқиш бўлмаган жойда қоладиган инсон эмас. Клубнинг қарори мутлақо қонуний бўлиши мумкин, аммо футболчининг позициясини ҳам ҳисобга олиш керак», — дея қўшимча қилди агент.

Лукаку жиддий мушак жароҳати сабабли ўтган мавсумни деярли тўлиқ ўтказиб юборди. Клуб миқёсида у майдонда бор-йўғи 64 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ Жаҳон чемпионатига қадар тикланишга ва Бельгия терма жамоаси сафида ўйнашга муваффақ бўлди.

Аввалроқ «Наполи» спорт директори Жованни Манна клуб форвард таътилдан қайтганидан сўнг у билан кейинги режаларни муҳокама қилишини айтган эди. Лукакунинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 10:20, 26.07.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик