«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт «Русенборг»га қарши ўртоқлик ўйинида (5:0) жамоа сардори ролида майдонга тушгани ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, менда етакчилик сифатлари бор. Етакчиларнинг турли хил турлари бўлади. Жуда кўп гапирадиганлар бор. Мен эса ҳар доим ўрнак бўладиган ва майдонда меҳнат қилишдан ҳеч қачон тўхтамайдиган инсон бўлишни хоҳлайман. Мен кўп йиллар олдин ҳам сардор бўлганман, шунинг учун бу роль менга ёқади. Айниқса, майдонда ёш ўйинчилар кўп бўлганида, улар билан мулоқот қилишим ва майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам улар учун қулай муҳит яратиб беришим мумкин. Бу роль менга мос келади, иккинчи бўлимда сардор бўлиш менга жуда ёқди», — деди Маунт Журналист Стивен Рейлстоннинг X ижтимоий тармоғидаги хабарида.













