Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

"Ал-Ҳилол" Луис Диаснинг рекорд даражадаги трансферини тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби "Бавария" вингери Луис Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва колумбиялик футболчи учун йирик таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб аввал футболчининг ўзи билан келишиб олмоқчи ва унга йилига тахминан 25 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Шундан сўнг "Ал-Ҳилол" "Бавария" билан музокараларни бошлайди. Трансфер суммаси 100-130 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Келишув муваффақиятли якунланган тақдирда, Диас Саудия чемпионати тарихидаги энг қиммат харидга айланади. Аммодаги рекорд бразилиялик Неймарга тегишли — 2023 йилда "Ал-Ҳилол" у учун "ПСЖ"га тахминан 90 миллион евро тўлаган эди.

Маълум бўлишича, "Ал-Ҳилол" 300 миллион евро миқдоридаги трансфер бюджетига эга, шу сабабли Диаснинг хариди клубнинг ягона йирик трансфери бўлиб қолмаслиги мумкин.

Киритилди: 22:21, 26.07.2026.
Ўқилди: 1742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик