Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Галатасарай» Леауни ижарага олиш бўйича таклиф билдирди

Баҳо:
+ | -

Истанбулнинг «Галатасарай» клуби «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқди. Журналист Джанлука Ди Марцио берган маълумотга кўра, турк клуби португалиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Бироқ «Милан» раҳбарияти бундай форматга рози бўлмаяпти ва ўйинчини фақат тўлиқ сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳужумчи 29 июль куни «россонери»нинг Австралиядаги мавсумолди турнесига бориб қўшилиши керак, аммо футболчининг ўзи Миланда қолишни истамаяпти.

Олдинроқ Туркиянинг бошқа бир клуби — «Фенербахче» Леауга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, ушбу трансфер учун йирик маблағ ажратиш нияти йўқлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 05:20, 27.07.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик