Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Неймар «Сантос»нинг ёш футболчиларини ҳақорат қилганини инкор этди

Баҳо:
+ | -

Неймар «Сантос»нинг ёш ўйинчилари билан низо келиб чиққани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Олдинроқ 34 ёшли ҳужумчи Бразилия Серия Асининг 20-турида «Шапекоэнсе» билан дурангдан (2:2) сўнг кийиниш хонасида 21 ёшли Габриэл Бонтемпони ҳақоратлагани ва 19 ёшли Жоау Ананьяс билан тортишиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

«Ҳаммага салом. Бу биз хоҳлаган якшанба бўлмади. Бошни баланд кўтариб, ишлашда давом этиш керак. Кийиниш хонасида ёш футболчиларни урушиб берганим ҳақида маълумотлар пайдо бўлганини кўряпман. Бу мутлақо ёлғон.

Ушбу маълумотни тарқатган одам, илтимос, бундай қилманг, ёлғон гапирманг. Хоҳлаган кишингиздан сўрашингиз мумкин — бу бутун жамоа билан суҳбат эди. Мен, Лукас (Вериссимо), Арао, Габи гапирдик — ҳамма ўз фикрини билдирди... Бразао ҳам. Биз бир-биримиздан кўпроғини талаб қилдик, чунки биз рақобатбардошмиз ва ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

Аммо айнан ёш футболчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар бўлмаган. Мен бундай ёлғонга чидаб турмайман. Агар кийиниш хонасида кимгадир танбеҳ бериш керак бўлса — ким бўлишидан қатъи назар — бу ғалаба қозонишни хоҳлайдиган жамоа учун нормал ҳолат.

Бундай виждонсиз ва ёлғон материалларни чоп этадиган одам эса ҳеч нарсани билмайди. Сизлар футбол нима эканини тушунмайсизлар, ҳеч қачон жамоанинг бир қисми бўлмагансизлар», — деди Неймар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеосида.

Киритилди: 06:45, 27.07.2026.
Ўқилди: 832 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик