Кириш Регистрация

Романо ва Плеттенберг Диоманде трансфери сабаб ижтимоий тармоқларда тортишиб қолишди

Баҳо:
+ | -

Журналистлар Фабрицио Романо ва Флориан Плеттенберг Ян Диоманденинг келажагига оид маълумотлар сабабли оммавий равишда тортишиб қолишди. Футболчи «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилади.

Романо «Манчестер Сити» аллақачон футболчи учун курашдан чиққанини ва Диоманде «Реал»га ўтишга яқинлигини таъкидлади. Шунингдек, италиялик журналист инглиз клубининг эҳтимолий таклифи ҳақидаги хабарларни танқид қилди.

«Хавотир олманг, Диоманде «Реал»га ўтади. Кеча «Манчестер Сити»нинг 100 миллионлик таклифи ҳақида гапиришди, ваҳоланки клуб бир неча кундан бери пойгадан ташқарида», — деб ёзди Романо ўз ижтимоий тармоқларида.

Плеттенберг эса ўз жамоаси «шаҳарликлар» томонидан тайёрланаётган таклиф ҳақида хабар бермаганини айтиб жавоб қайтарди.

«Биз ҳеч қачон «Манчестер Сити» таклиф беришга тайёрлиги ҳақида ёзмаганмиз. Гап клуб шунча суммани тўлашга тайёр бўлгани ҳақида кетаётган эди. Бошқаларни ноҳақ қилиб кўрсатиш учун деталларни тўқиб чиқариш шарт эмас», — дея таъкидлади журналист.

Шунингдек, Плеттенберг Романонинг «Here we go» форматини танқид қилиб, уни баъзи янгиликларни расмий тасдиқланмасдан олдин эълон қилишда айблади.

Романо эса бунга жавобан шундай деди:

«Мен ҳеч қандай урушни хоҳламайман. Мен шунчаки Диоманде мавзусига жавоб бердим. Аммо мени бунга аралаштиришнинг ҳожати йўқ».

Якунда иккала журналист ҳам яраштирувчи хабарлар билан низони тугатишга ҳаракат қилишди, Плеттенберг эса охирида Диоманде барибир «Реал»га ўтишга яқинлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 16:59, 27.07.2026.
Ўқилди: 2050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик